Мис бозоридаги ўзгаришлар

2013 йил январ-июн ойларида ОКМК катодли мис ишлаб чиқаришни 2012 даврига нисбатан 1,8% га, 49,5 минг тоннагача оширди, деди завод вакили “Янги аср” газетасига.

Шу билан бирга, рух консентратини етказиб бериш камайганлиги сабабли корхона рух ишлаб чиқаришни 24% га – 22,2 минг тоннагача камайтирди.

2012 йилда ОКМК 95,6 минг тонна мис ва 61,1 минг тонна рух ишлаб чиқарган.

ОКМКнинг хом-ашё базаси Қалмоққир ва Сариқ-Чеку (Тошкент вилояти) мис-порфирли рудалари, Уч-Кулач қўрғошин-рух-барит рудалари кони (Жиззах вилояти) ва Хандиза полиметалл руда кони (Қашқадарё вилояти).

Корхонада тозаланган мис, рух, қўрғошин ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда корхонанинг лойиҳавий қуввати йилига 147 минг тонна катод мисни ташкил этади. Шунингдек, ОКМК республикада кумуш ишлаб чиқаришнинг қарийб 90% ва олтиннинг 20% ҳиссасига тўғри келади.

Манба: “Янги аср”