2021-йил 22- 24-апрель ойида Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида соҳалараро Кооперация ҳамкорлик ярмаркаси бўлиб ўтди.

Уч кунлик тадбирда ишлаб чиқарувчилар орасида соҳалараро Кооперацион ҳамкорлик килишни ташкиллаштиришда мулоқот платформасини бажарди. Ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича таклифлар алмашди.

Ярмаркада 60 га яқин етакчи саноат корхоналари, шунингдек,Узбекистон Республикасини турли вилоятларидан 600 дан ортиқ хусусий корхона вакиллари, 2000 дан ортиқ маҳсулотлар тақдимоти билан иштирок этдилар.

Иштирокчилар Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишдилар. Жумладан – “Навоиязот” АЖ, “Навоий ИЭС” АЖ, «Навоий КМК», “Навоий” эркин иқтисодий зонаси, “Гидро станко сервис” МЧЖ ва бошкалар.