“YUQORICHIRCHIQ ENERGY SYSTEMS” МЧЖ ИСО 9001: 2008 га мувофиқлик сертификатини олди

ASTRAIA Certification, сг (Словакия) сертификатлаш идораси “YUQORICHIRCHIQ ENERGY SYSTEMS” қўшма корхонасининг сифат менежменти тизимини сертификатлаш тартибини ўтказди ва ИСО 9001 – 2008 мувофиқлик сертификатини берди.

Компаниянинг ИСО 9001 (ИСО 9001: 2008) стандартларига мувофиқ сифат менежменти тизимларининг сертификатланиши тақдим этилаётган хизматларнинг барқарорлиги ва сифатини тасдиқлайди. Бу компаниянинг хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича халқаро стандартлар томонидан белгиланган талабларни қатъий равишда бажариши ва бажарилиши тўғрисида далолат беради.